Улуғбек Раҳматуллаев клипининг ғоясини ўғирлаган кирғизистонлик хонандага қандай муносабат билдирди...

Сана: 28.04.2015 3719

Бугунги кунда нафақат ёшлар, балки ёши катталарнинг ҳам севимли хонандасига айланган Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг ранг-баранг видеоклиплари билан мухлислари эътиборини ушлаб туради. Бунда унинг истеъдодли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилгани катта аҳамиятга эга. Маълум бўлишича, хонанданинг “Соғиниб тонглар отгунча” номли таронасига ишланган видеоклип сюжети қирғизистонлик ижодкорлар томонидан ҳудди шундай кўринишда кўчирилиб, бошқа хонанда иштирокида клип тайёрланган. 

Аслида бу ҳолатдан жаҳли чиқиши керак бўлган Улуғбек Раҳматуллаев бундан хабар топиб мутлақо қарши эмаслиги, аксинча, бу ҳолатдан мамнун эканини айтиб ўтди.

Улуғбек Раҳматуллаев клипининг ғоясини ўғирлаган кирғизистонлик хонандага қандай муносабат билдирди...

“Бизнинг ижодимизни қўшни давлатларда ҳам тинглаб, томоша қилишларидан, санъатимизга бафарқ бўлмаганларидан жуда ҳурсандман”, дейди ижодкорнинг ўзи.

Улуғбек Раҳматуллаев клипининг ғоясини ўғирлаган кирғизистонлик хонандага қандай муносабат билдирди...

Улуғбек, унинг қўшиқлари ва клипларига ҳавас қилган қардош халқлар хонандалари ижодига омад, тилаб, келуси ишларида видеомаҳсулотларнинг сифатига эътиборли бўлишларини истаб қолади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol