Сардор Мамадалиевнинг “Йиғлатур” қўшиғини жонли ижрода тингланг
Сана: 17.01.2017
4769
Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев навбатдаги қўшиғини тақдим қилди. “Йиғлатур” деб номланган мазкур тарона бир неча йил олдин халқимизга намойиш этилган эди. Бироқ бугун хонанда уни жонли ижродаги турини мухлислари эътиборига ҳавола этмоқда. Бу қўшиқ кўплаб инсонлар қалбидан ўзгача жой олганига видеолавҳани кўриб ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тарона сўзи Раънo Ярашева қаламига мансуб. Мусиқаси Камолиддин Раҳматов томонидан басталанган. Аранжировкаси устида Бунёд Абдуллаев иш олиб борган.