Милена Мадмусаевадан янги тарона – “Кел”
Сана: 16.01.2017
3859
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева ҳам янги йилни янги туҳфалар билан қарши олди. У йил бошидан янги қўшиқ яратишга киришди ва бунинг уддасидан чиқди. У “Кел” деб номланган таронасини бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра халқимиз ҳукмига ҳавола қилди. Ижобий фикрлар билан қарши олинган композиция Якзон билан ҳамкорликда яратилган. Аранжировкаси Жамшид Гаффаров томонидан ишланган.