Гулчеҳра Юнусова янги либослари коллекциясини намойиш этди
Шу кунларда бир қатор дизайнерлар ўзлари яратган янги либослари коллекциясини тақдим қилишмоқда. Улар қаторида “GiGu” ўзбек брендининг асосчиси Гулчеҳра Юнусова ҳам навбатдаги коллекциясини намойишини ўтказди.
Унда эстрадамиз юлдузлари, актрисалар ва мода ишқибозлари иштирок этишди. Нафис ва такрорланмас либосларни ўз ичига олган “Caramel” номли коллекциядан ўрин олган либосларда сиз милликлик ва замонавийлик уйғунлашувини кўришингиз мумкин.
Мазкур тақдимотда меҳмонларни Гулчеҳра ҳайратлантира олди десак муболаға бўлмайди. Тадбир доирасида хонандалар Умидахон, Руҳшона ўзларининг шўх қўшиқларии ижро этиб, Гулчеҳрани табриклашди. Биз ҳам дизайнер Гулчеҳра Юнусованинг келгуси ишларига омад тилаб қоламиз ва бугунги ютуқлари - янги либослари коллекциясининг намойиши билан қутлаймиз.