“ОАZIS” гуруҳидан янги видеоклип - “Йиллар”
Истеъдодли ижодкорлардан иборат, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева бошчилигидаги “ОАZIS” гуруҳи баҳор мавсумида “Йиллар” номли қўшиғини омма эътиборига тақдим қилган эди. Қисқа фурсат ичида ўз тингловчиларини топган ва халқимиз орасида оммалашиб, уларнинг севимли қўшиғига айланган бу таронага кўплаб мухлислар видеоклип тасвирга олдириш таклифини билдиришди. Уларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда гуруҳ ижодкорлари продюсерлари билан маслаҳатлашган ҳолда “Йиллар” қўшиғи учун клип суратга олиш ишларини бошлаб юборишди. Мазкур клип Жонрид Сагдиев томонидан тасвирга туширилди.
Куз мавсумига келиб “ОАZIS” гуруҳи , тайёр видео асарни томошабинлар эътиборига сайтимиз орқали ҳавола этишмоқда. Ўзгача сюжетни ўз ичига олган бу клип ҳар бир мухлисга ўзгача кайфият бағишлайди. Қолаверса, ҳар бир ижодкор ўзининг образи устида масъулият билан ишлаганини кўринишгиз мумкин. Бу эса клип сифати янада юқори савияда чиқишида катта роль ўйнайди. Минг бор гапиргандан кўра бир бор кўрган афзал деганларидек, ҳозироқ ўзингиз томоша қилинг ва баҳо беринг.
Тарона муаллифларини эслатиб ўтамиз, қўшиқ сўзи ва мусиқаси Якзонга тегишли. Аранжировка устида Жамшид Гаффаров иш олиб борган. Клип гуруҳ продюсери Абдуҳамид Ҳалилов ғояси асосида тасвирга туширилган.