Улуғбек Раҳматуллаев: Президентимиз айтганларидек, биз юртимизни тинчлиги, унинг фаровонлиги учун ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак
Аввалам бор, барча дуо қилган яқинларимизга катта раҳмат айтаман. Биз 25 йил давомида жудаям кўплаб катта марраларга, мақсадларга етдик. Биласизми, дунёдаги энг катта неъмат - бу шукроналик, тинчлик неъмати экан. Бугун ҳаммамиз шуни яна бир бор англадик. Биз учун ўз меҳнатини кучини аямаган БОБОМИЗ учун дуодамиз. Яна шуни биламанки, биз мана шу юртимизни янада юксалтириш ва ривожи, айниқса, тинчлиги учуг, фаровонлиги учун қилаётган ҳаракатимизни тўхтатмаслигимиз керак. Буни Президентимиз жудаям хоҳлар ва истар эдилар. Биз албатта уларни айтганларини қиламиз ва бажарамиз ҳам. Чунки, ҳар биримиз шу кунгача эришган мақсадларимиз, ютуқларимизга мана шу инсон катта меҳнат қилдилар. Биз шундай тинч, фаровон Ўзбекистонни ҳеч қачон ёмон ниятли инсонларга бериб қўймаймиз!!! Мен мана шу юрт фарзанди бўлиб, шу юртга хизмат қилаётганимдан баҳтиёрман.
Улуғбек Раҳматуллаев.