Беном гуруҳини Бухоро яна шокка туширди
Куни кеча Бухоро шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Беном гуруҳининг жонли ижродаги “Чунки бу биз” номли кино-концерт дастури ташкил этилди. Арк майдонида бўлиб ўтган тадбирга Бухоро шаҳрининг жами 16 минг нафарга яқин аҳолиси жалб этилди. Шундан 8,5 минг нафари ёшлардан иборат.
“-Кечаги кун “Арк” майдонида биз учун ҳақиқий тарихий кун бўлди. Сабаби, 2,5 ой ичида иккинчи маротаба яккахон концертимизни тақдим этдик. Энг муҳими, камтарона меҳнатимизга юксак баҳо бериб, майдонни тўлдириб турган, бизга далда бўлган мухлисларимиз борлигидан жуда бахтиёрмиз. Концерт ташкилотчиларига рахмат деб қоламиз. Кейинги концертларда учрашгунча” – дейди Беном гуруҳи солистлари. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Беном гуруҳининг Россиядаги мухлислари ва ватандошларимиз диққатига. Россияда бўлиб ўтадиган “Сен борсанки...” номли концертлари сони яна биттага ошди. 16 июль куни “Аквамарин” концерт залида ўтказиладиган дастур, 18 июль куни Санк-Петербург шаҳрида давомланади. Мазкур манзилларда ҳам дастур муваффақиятли ўтади деб умид қиламиз ва ижодий жамоага омад тилаб қоламиз.