Режиссёр Озод Шамснинг “Ёлғизлар” фильмини тасвирга олиш ишлари якунланди
Сана: 23.08.2016
4717
Режиссёр Озод Шамснинг “Ёлғизлар” номли картинасининг суратга олиш ишлари якунланди. Бу фильмни тасвирга тушириш жараёни кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Айниқса Севара Солиевани келин кўйлакда тушган суратлари билан боғлиқ гап-сўзлар шиддат билан тарқалмоқда.
Ортиқча гап-сўзлар ноўрин экани ва бу “Ёлғизлар” фильмини суратга тушириш жараёнидан олинган фотосуратлар эканини кино ижодкорлари таъкидлаб ўтишди. Бу бор-йўғи фильм воқеалар акс этган суратлар ҳисобланади. Ушбу фильм ҳақида батафсил тўхталадаиган бўлсак, унда, бош ролларни Севара Солиева, Шавкат Комилов, Шаҳло Темирова, Беҳруз Тоҳиров ва бошқалар ижро этган. Мазкур картина кўпгина воқеа ва саргузаштларга бой бўлиб, томошабинларга манзур бўлади деган умиддамиз.