Юлдуз Турдиевадан ваъда қилинган қўшиқ премьераси
Сана: 20.02.2019
1964
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева "Мени унут" номли қўшиқ устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. Ниҳоят мазкур мусиқий асар тингловчилар ҳукмига ҳавола қилинди. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган композиция аъло даражада қарши олинди. Тарона Ҳамдам Собиров ва Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда яратилган. Хонанда эстрада йўналишидаги қўшиқлари билан ҳам тингловчилар қалбини забт этишни уддасидан чиқмоқда десак муболаға бўлмайди. Сўзимизнинг исботи сифатида сўнгги тақдим қилинаётган ижод маҳсулларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.
Ҳа айтганча, "Мени унут" таронаси учун видеоклип тасвирга олиш режалаштирилган ва шу кунларда сьёмка жараёнлари бошлаб юборилади.