Март ойининг энг яхши клиплар ТОР-5 талиги
Шоу-бизнес оламидаги энг сўнгги янгиликларни ёритиб борувчи, бундан ташқари видеоклипларни биринчилардан бўлиб эксклюзив тарзда тақдим этувчи www.popcorn.uz сайти бугун эътиборингизга янги рейтингни ҳавола этади.
Барча маълумотлар расмий равишда YouTube даги канал орқали томоша қилишлар сонини инобатга олган ҳолда тузилганини эътироф этиш зарур.
Демак, рейтингнинг 5-поғонасини маълум қиламиз. Бу қаторда ўзига хос йўналиш ва фалсафий руҳда тайёрланган видеоклип жой олган. Манзуранинг “Ўнгимда кўрай” клипи 17-мартда мухлисларга тақдим этилган бўлса, шу кунгача 50 мингдан ортиқ томошабин мазкур видеодан баҳраманд бўлган.
4-қаторни эса узоқ кутилган дуэт видеоклипи эгаллади. Премьераси “Ўзбегим Таронаси” радиосида ўтказилган Диёр Маҳкамов ва Шаҳзода Анъанага кўра, ҳар ойда YouTube видеохостингидаги расмий каналимизга жойлаштирилган энг яхши видеоклиплар ТОР-5 талиги билан таништирамиз. Муҳаммедованинг “Девонанг” номли дуэт 11-мартда YouTube интернет каналимизга жойлаштирилган. Шу кунгача эса 56 мингдан зиёд фойдаланувчи томоша қилган.
Кучли учликни эса Муниса Ризаева очиб бермоқда. Ҳонанда ижодидаги илк рус тилида куйланган “Убеги” таронасига клип суратга олиш ишлари Бали оролларида олиб борилганди. Сайтимизда 26-март куни премьера қилинган видеоклип мухлислар ўртасида тезда оммалашишига эришди ва шу кунга қадар 40 мингдан ортиқ томошабин ундан баҳраманд бўлган. Айтиш керак, бу жуда ҳам таҳсинга сазовор даражада яхши натижа. Сабаби жуда қисқа вақт ичида 40 мингдан зиёд мухлис эътиборини қозониш катта натижа. Жазирама ёз ҳароратини ҳис қилишни истасангиз, сиз ҳам сайтимизга ташриф буюрган ҳолда мазкур клипни томоша қилишингиз мумкин.
2-ўринни эстрадамизда ўзгача йўналишга эга ҳонанда эгаллади. Қўшиқларининг оммалашиши ҳам бир томондан омаддан бўлса, яна бир жиҳатдан унинг йўналиши-ю тарона номлари ҳам мухлислар эътиборини тортади. “Йўқ, йўқ, йўқ” дея номланган тароанага ишланган видеоклип 22-март куни томошабинларга тақдим этилган бўлса, шу кунгача 60 мингдан ортиқ фойдаланувчи мазкур видеони томоша қилишга улгурган.
Ва ниҳоят олий 1-ўрин! Ижтимоий мавзудаги ва бироз хазиломуз тарзда ишланган видеолклип буни қарангки, юз минглаб томошабинлар диққат марказида бўлган. Мафтункор Шаҳзоданинг “Қайнона” номли қўшиғига ишланган видеоклип Наврўз айёми куни сайтимизда премьера қилинганди. Қисқа вақт ичида эса мазкур видеоклипни 210 мингдан зиёд мухлис томоша қилган. Эстрадамиз вакиллари орасида ҳам турли шов-шувларга сабаб бўлган, қолаверса, Шаҳзоданинг келинлик образини намоён этувчи видеоклипни томша қилишга улгурмаган бўлсангиз, ҳозироқ www.popcorn.uz сайтига ташриф буюринг.
popcorn.uz сайтининг анъанасига айланган энг яхши видеоклиплар ТОР-5 талиги ҳар ойда тақдим этилади. Шундай экан, сайтимизни мунтазам кузатиб боринг ва биринчилар қаторида янги видеолкиплардан баҳраманд бўлинг.