Хушовоз хонанда Ҳулкар Абдуллаева ўз мухлислари учун ажойиб тарона тайёрлади ва сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола қилди. “Ҳива” деб номланган бу қўшиқ Меҳриноз Аббосова шеъри билан яратилган бўлиб, унга Фарруҳ Соҳиб куй басталаган. Таронага Фурқат Бобожонов мусиқий безак бериб, сайқаллаган.