Наргисхон Латиповадан янги тарона “Энг буюк ошиқ”
Серқирра ижодкор Наргисхон Латипова шоира ва бастакор сифатида халқимизга таниш. Бироқ бу ижодкор яхшигина хонанда ҳамдир. Улар бугун сайтимиз орқали янги ижод намуналарини тақдим этишмоқда. “Энг буюк ошиқ” деб номланган мазкур композиция халқимизга манзур келади деб ўйлаймиз. Қўшиқ муаллифи хонанданинг ўзи. Аранжировкаси устида Аҳлиёр Азимов иш олиб борган.
Қолаверса, ушбу мусиқий асарга видеоклип ҳам тасвирга туширилган. Клипмейкер Санжар Маткаримов режиссёрлигида суратга олинган клип устида айни дамда монтаж ишлари олиб бориляпти.
Маълумотларга қараганда, хонанда яна бир нечта янги қўшиқлар яратиш билан банд. Тез кунда “Сен кетганда”, “Арзийсизми?”, “Севақол” номли тароналари кетма-кет намойиш қилинади. Ҳозирча “Энг буюк ошиқ” композициясини тингланг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.