Ҳадича навбатдаги клипини тақдим этди
Сана: 26.01.2016
3801
қайноқ
Шоу-бизнес оламида фаолият олиб борадиган ёш ва иқтидорли хонандалар қаторида Ҳадича Қурбонова ҳам халқимиз меҳри ва ишончини янада қозониш мақсадида тинмай ижод қилиб келмоқда. Яқиндагина янги “Парвона” қўшиғини тақдим этганига қарамай, бугун “Мани Де” таронасига ишланган видеоклипини оммага намойиш этмоқда.
Ушбу клипда бош ролни хонанданинг ўзи ҳамда ёш актёр Ҳалил Тожиев ижро қилган. Ижодкорларнинг имиджи ва образи устида гример-стилист Мавжуда Якубова ҳамда стилист Шохрух Мусаев иш олиб борган. Ҳадича бу видео асарда бир нечта образда намоён бўлган. Марҳамат ўзингиз кўринг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.