Отабек Муталҳўжаев Лолага атаб қўшиқ куйлади
Сана: 06.05.2016
5245
Ҳозир ҳам кабутар орқали мактуб йўллайдиган йигитлар борми? Бор экан албатта, хонанда Отабек Муталҳўжаев Лолага ана шундай мактуб йўллади. Унинг “Лолам” деб номланган қўшиғига ошиқ йигит ўз машуқасига оригинал тарзда севги изҳор қилади. Бу қўшиқ Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, Ботир Алиев томонидан мусиқий безак берилган. Айни пайтда клипмейкер Шуҳрат Мавлонов шу таронага олинадиган клипга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. Унда машҳур Лола исмли юлдузлар таклиф этилиши кўзда тутилган. Ҳозирча таронадан баҳра олинг ва янгиликларни кузатишда давом этинг.