Ўз даврининг хит бўлган таронаси “На сен дединг, на мен”“Диёр” гурухидан тез кунда...
Бугунги кунда шоу бизнесда кўзга кўринган ва самарали ижод қилиб келаётган “Диёр” гурухи бир неча янги қўшиқлар, видеоклиплар яратиб мухлислар назарига тушмоқда. Деярли барча концерт, тадбирларда иштирок этиб ўзининг ижод маҳсулларини ҳалққа намоён этишмоқда.
Куни кеча “Yoshlar” телеканалидаги жонли ижронинг маҳоратли усталари иштирок этадиган “Ўҳшайдику” телевизион лойиҳасида ҳам қатнашиб устоз санъаткор, Ўзбекистон ҳалқ артисти Нуриддин Ҳамроқуловнинг “На сен дединг, на мен” деб номланган, ўз даврининг хит бўлган таронасини куйлабкўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлган “Диёр” гурухи ижодкорлари яна бир бор ўзларининг истеъдодларини намоён қилдилар.
Айни дам мазкур тарона учун Шухрат Мавлонов томонидан видеоклип тасвирга олинмоқда, тез кунда “Диёр” гурухидан янги видеомаҳсулот биринчилардан бўлиб сайтимизда эътиборингизга ҳавола этилади. Бизни кузатиб боринг.