“Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди
Бугун “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги ПҚ-1091-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2015 йил 17-июлдаги ПҚ-2371-сон қарорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтиҳор каби фазилатлар маҳорат билан ифода этилган энг яхши қўшиқлар ва уларнинг ижрочиларини юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олиш ва бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими Республика босқичи ўтказилди.
“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда авваламбор, униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, унинг тақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук яратилган қўшиқлар ҳамда уларни эл-юртимизнинг маънавий мулкига айлантириш, юртимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси республика босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаларидан жами 300 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиб, Республика босқичида 35 нафар ғолибликни қўлга киритган ҳаваскор ва профессионал ижрочилар қатнашдилар.
Улар томонидан ижро этилган асарларнинг мусиқасини, шеър матни савиясини, ижро маҳоратини, танлаган либослари ҳамда саҳна маданиятини нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб, ғолибларни аниқлашда кўмаклашдилар.