“СЕНИНГ ТАНЛОВИНГ” РАДИОЛОЙҲАСИНИНГ 6-ТУР ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Сана: 02.04.2014 3481

Хабарингиз бор, анча вақтдан буён “Ўзбегим таронаси” радиоси “Сенинг танловинг” лойҳаси доирасида иқтидорли ҳонандалар ва умидли ёш ижрочилар орасида босқичли танловни ўтказиб келмоқда. 

Куни-кеча мазкур танловнинг 6-тур ғолиби аниқланди. 

Радиолойиҳанинг 6-турида Шаҳло Ахмедова, Хуршидбек, Акмал Исмaилов, Шохзамон, Жасур Умиров, “Уммон” ва “Замон” гуруҳлари ўз ижод намуналари билан иштирок этишган эди. Анъанага мувофиқ мухлислар томoнидан энг кўп йўлланган овозларга таянган ҳолда ғолиб аниқланди. Лойиҳани олиб борган бошловчи Дилмурод Ғуломов бу галги мавсум аввалгиларидан шиддатли кечганини таъкидлаб ўтди. 

Шундай қилиб, 6-турда “Тўхта” таронаси билан иштирок этган “Уммон” гуруҳи энг кўп овоз ва олқишларга сазовор бўлди. Ҳали бунақаси бўлмаган эди. “Уммон”га йўлланган овоз ва олқишлар сони уммондек ёғилди. Гуруҳ йигитларини мазкур ютуқ билан сайтимиз номидан табриклаб қоламиз.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, қўшиқ ҳақиқатдан ҳам жуда таъсирли чиққан. Уммон гуруҳининг мухлислари эфир давомида тунги 22:00 дан бошлаб тўхтовсиз овозларини йўллаб туришди. 

Дарвоқе, эндиликда радиолойиҳанинг 7-турига старт берилди. Бу галги турда иштирок этувчи барча ҳонанда ва умидли ижодкорларга омад тилаб қоламиз. Натижалар ҳақида, албатта, сайтимиз орқали бохабар бўласиз. Айни дамда 7-тур иштирокчилари ва уларнинг жаранг сочаётган тароналари еттиталиги билан танишинг: 

1.Аҳрор – “Бемор”

2.“Диёр” гуруҳи – “Уч кун дединг”

3.“Коинот” гуруҳи – “Ёмғир”

4.Моҳим – “Хаёл”

5.Рустамбек Насриддинов – “Ошиқ бўлмаса”

6.Саидмузаффар – “Кел мен томон”

7.Воҳиджон Исоқов – “Томчи” 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol