Хонанда Лола “Билмайсан” қўшиғини тақдим қилди
Латофатли Лола бугун барча бирдек кутган “Билмайсан” қўшиғини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари орқали тақдим қилди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган бу мусиқий асар Лоланинг илк композиторлик иши бўлишига қарамай,
илк жарангидаёқ ўз тингловчиларини топди. Аввалгиларидек, хит даражасига кўтарилиши кутилаётган қўшиқ хонанданинг яккахон концерт дастуридан муносиб жой олса ажаб эмас. Тарона хонанда айтганидек, воз кечилган муҳаббатдан азият чеккан юраклар ҳайқириғи десак муболаға бўлмайди.
Мусиқий асар ҳақиқатдан ҳам хонанданинг ижодига янгилик олиб кирди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ижод маҳсули Уммон гуруҳи солисти Зоҳид Риқсиев сўзи билан яратилган. Мусиқасини эса Лоланинг ўзи басталаган. Унга серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил мусиқий сайқал беришди. Мусиқий асарга Санжар Маткаримов режиссёрлигида видеоклип ҳам тасвирга олинган ва у тез кунда омма эътиборига намойиш этилади. Ҳозирча “Билмайсан” қўшиғини тингланг ва баҳо беринг.