Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Сана: 29.04.2016 5004

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Аввал хабар қилганимиздек, “Latienda” Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли текстиль маҳсулотларини сотувчи тўлиқ функцияли интернет-дўкони барча ёш ва иқтидорли либослар дизайнерлари ўртасида танлов эълон қилди. Куни кеча мазкур танловнинг финалчилари эълон қилинди ва улар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашувда нафақат иштирокчилар балки, ишлаб чиқарувчи ташкилотчилар, ҳакамлар ҳайъати иштирок этди.

12 нафар финал босқичига йўл олган иштирокчилар кейинги босқични бажариш учун ташкилотчилар билан келишиб олдилар. 

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Демак, онлайн овоз бериш йўли билан сараланган финалчилар:

  1. Тўраева Гулчехра - 731 овоз;
  2. Нодира Саид - 710 овоз;
  3. Ашурова Мадина - 604 овоз;
  4. Халдарова Камила - 408 овоз;
  5. Абдуғаниева Мафтуна – 402 овоз;
  6. Хайдархўжаева Азизахон - 365 овоз
  7. Камола Г. - 361 овоз.

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Шунингдек, овоз бериш йўли билан танланган финал иштирокчилари қаторига яна икки нафар иштирокчи қўшилганини ҳам маълум қилинди.

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланган финалчилар:

  1. Азамова Ситора
  2. Пўлатова Мадина
  3. Қаюмхўжаева Мохинур
  4. Қаюмхўжаева Нилюфар
  5. Нарбаева Кумушой

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Эндиликда ёш иштирокчилар мато ва аксессуарларни танлаб, либос яратишса бас. Улар орасида 10 нафарини ташкилотчилар, икки нафар иштирокчини эса  вояга етмаганлиги сабабли, оила аъзолари керакли мато ва аксессуарлар билан таъминлашади. Финал иштирокчиларига омад тилаган ҳолда, кейинги натижаларни кутиб қоламиз.

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

Мазкур танлов, “Latienda” Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли текстиль маҳсулотларини сотувчи тўлиқ функцияли интернет-дўкони томонидан ташкил этилган бўлиб, ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлаш,  ишлаб чиқариш учун йўл топишда кўмаклашиш, юртимизда уларни шакллантириш, замонавий сифатли либосларни ишлаб чиқаришда ёрдам беради.

Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди Ёш дизайнерлар танловининг финалчилари аниқланди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol