Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

Сана: 02.05.2016 5670

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир юзасидан тарғиботчилар Сурхондарё вилоятига йўл олишди.Улар 2-7 май кунлари воҳадаги 860 та умумтаълим мактаблари, 121 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасаси ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

Тарғибот тадбирлари Сурхондарёда старт олди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol