“Ўзбегим Таронаси” радиосида “Сенинг танловинг” радиолойиҳаси давом этмоқда

Сана: 31.03.2014 3274

Хабарингиз бор, “Ўзбегим Таронаси” радиоси санъатга энди қадам қўяётган ижодкорларни ва янги яратилган ижод намуналарининг машҳур бўлишига ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

“Сенинг танловинг” радиолойиҳасининг 6-мавсуми якунланиш арафасида. Яқин кунларда танловнинг 6-тур ғолиби аниқланади. Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Шаҳло Ахмедова, Хуршидбек, Акмал Исмaилов, Шохзамон, Жасур Умиров, “Уммон” ва “Замон” гуруҳлари ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар. Мухлислар томoнидан энг кўп олқишларга ва овозларга сазовор бўлган ижодкор 6-тур ғолибига айланади. Табиийки, кейин 7-турга расмий равишда старт берилади. Лойиҳанинг навбатдаги мавсумида Моҳим, “Диёр” гуруҳи, Аҳрорбек ва бошқа бир қатор иқтидорли ижодкорлар иштирок этишлари кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Ғуломов ҳафтанинг 3 куни соат 22:00 дан тунги 00:00 гача ушбу радиолойиҳани олиб боради. Шу вақтгача 2-мавсумнинг ўтган 5 тури ғолиблари аниқланган. 

 

Қадрли тингловчилар ўз овозларингизни 140-10-10 рақамлари бўйича тўғридан-тўғри эфир орқали  ёки 10100 СМС сервиз рақами ёрдамида йўллашингиз мумкин. Санъатга меҳри баланд ижодкорлар, мазкур радиолойиҳада сизни ҳам иштирок этишга чорлаб қоламиз!

  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol