АЗИЗ РАЖАБИЙ ижодий сафардан қайтди

Сана: 29.03.2014 4629

Куни-кеча машҳур ҳонанда Азиз Ражабий Белгия саёҳатидан қайтиб келганлигидан хабар топдик. Бу ҳақда маълумот олиш учун дарҳол ижодкор билан боғландик. Бир олам таассуротлар билан қайтиб келган Азиз Ражабий ижодида янгиликлар бисёр. 

Белгия давлатининг Брюссель шаҳрида гастроль сафарида бўлган хонанда Ўзбекистонинг Белгиядаги элчихонаси таклифига биноан жўнаб кетган эди. Наврўз байрами арафасида хизмат сафарига чиққан Азиз Ражабий Брюссель шаҳридаги “Бутун дунё мусиқа асбоблари” музейининг тадбирлар залида концерт дастурини тақдим этди.

Хонанданиг таъкидлашича, белгияликлар миллий мумтоз мусиқамизни жуда яхши кайфият билан кутиб олишган. Ҳатто, бу борада Азиз Ражабийга бир неча таклифлар ҳам тушган. Яъни белгияликлар май ойида ўтказиладиган бир неча концерт дастури ва тадбирларда Азиз Ражабий мақом қўшиқлари билан иштирок этишини исташмоқда. 

Хонанда, шунингдек сафар вақтида Парижга ҳам ташриф буюришга улгурди. Азиз Ражабийнинг ижодий сафаридан олинган махсус фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Мана шундай кўнгилдагидек дам олиш ва хизмат сафарини аъло даражада ўтказган Азиз Ражабий эндиликда катта куч ва жўшқин илҳом ила “Бир-бир икки” қўшиғига клип суратга олишни бошлаш арафасида. Айтиш жоизки, мазкур тарона тингловчилар орасида анча омаллашди.  

 

Маҳоратли режиссёрлар Наримон Султонхўжаев ва Санжар Маткаримов ҳамкорлигида комедик сюжетга эга видеоклип суратга олиниши режалаштирилмоқда. Ажабланарлиси, актёр таклиф этиш борасида режиссёр ва оператор ўртасида баҳс кетмоқда. Бири Алишер Узоқовни, бири эса Адиз Ражабовни маъқул кўряпти. Кузатамиз клипда қайси машҳур киноактёр намоён бўлар экан. Балки умуман бошқа актёр иштирок этар?! Буни эса клипнинг премьерасида билиб оласиз. Албатта биринчилар қатори фақат сайтимиз орқали бохабар бўласиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol