Бунёдбек Саидовдан "Маржона"ларга бағишланган совға

Сана: 14.03.2018 3237

Бунёдбек Саидовдан "Маржона"ларга бағишланган совға

Хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов, шу кунларда вақтини деярли овоз ёзиш студиясида ўтказмоқда. Янги ғоялар асосида, кўпгина қўшиқлар яратишга ҳам улгурди. Ана шундай қайноқ ижод маҳсулларидан бири Маржона исмли қизларга бағишланади. Фарруҳ Соҳиб сўзи ва мусиқаси билан ёзилган таронага Фурқат Бобожонов мусиқий сайқал берган. Ноодатийроқ йўналишда куйланган бу композиция яқин кунларда премьера қилиниши кўзда тутилган.
Апрель ойида бўлиб ўтадиган концерт учун ҳам катта тайёргарлик олиб борилмоқда. Янги қўшиқлар эса дастурдан алоҳида ўрин олиши кутилмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol