Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда Термизда

Сана: 10.03.2014 4731

8-Март куни Термиз аёллари учун ўзгача байрамга айланди. Шу куни аёлларни байрам билан қутлаш, қолаверса, уларнинг дилини шод айлаш учун Термизга шахсан Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда ташриф буюрдилар. 

Нафақат табрик сўзлари билан, балки дилга яқин тароналари билан ҳам аёлларни айём билан қутлашди. Шу куни байрамга таклиф этилган аёллар юқори кайфият билан бирга ажойиб совғаларни ҳам қўлга киритишди.

Ҳонандаларнинг навбатма-навбат ижро этган қўшиқлари даврага файз 

киритиб, аёллар рақсга тушиб чин дилдан байрам нафасини ҳис қилишди. Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёданинг ҳар бир чиқишлари олқишларга сазовор бўлгани уларнинг Сурхондарёда мухлислари талайгина эканлигидан далолат берди.

Айтиш керакки, 8-март Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан юртимизда жуда кўп байрам кечалари ташкил этилди. Жумладан, “Туркистон” саройида ҳам тантанали кеча ўтказилди. Унда ҳам юртимиз ардоғидаги, машҳур санъаткорлар иштирок этишди. Бир сўз билан айтганда, байрам байрамдек муносиб тарзда нишонланди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol