Шоҳруҳхондан янги қўшиқ премьераси “Мажнун”
Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Шоҳруҳхон янги “Мажнун” деб номланган таронасини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари ва сайтимиз орқали оммага тақдим қилди. Тингловчилар томонидан oгача кутиб олинган композиция бир неча йил олдин ёзилган бўлиб, Бобoраҳим Машрабнинг шеъридан фойдаланилган. Мусиқаси Бобур Умаров томонидан басталанган. Қўшиққа Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган.
Шуни алоҳида айтиб ўтишимиз лозимки, мухлислар орасида турли шов-шувли гап сўзларга сабаб бўлиб улгурган бу тарона айнан бир қизга бағишланмаган. Хонанданинг сўзларига қараганда, унинг репертуаридаги ҳар бир тарона барча мухлисларига аталган. Шунингдек, бу қўшиқнинг номи яқиндагина экранларга чиққан фильмнинг номи билан бир хил бўлгани боис, картина ижодкорларининг илтимосига биноан саундтрек сифатида тақдим этишга рози бўлган. Мазкур мусиқий асар ҳар бир мухлиснинг қалбидан чуқур жой эгаллаши шубҳасиз. Ишонмайсизми? Унда ўзингиз қўшиқни ҳозироқ тингланг ва баҳо беринг.