Инстаграмда нима гап?

Сана: 25.02.2016 3760 қайноқ

Кундан кунга ҳаётимизга чуқурроқ кириб бораётган, ижтимоий тармоқлар ичида энг талабгори ва ахборот алмашиш бўйича юқори ўринларни эгаллаб бораётган инстаграм тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда

Инстаграмда нима гап?

Шоҳруҳхон “Мажнун” фильми учун саундтрек куйламоқда

Тез кунда премьераси кутилаётган “Мажнун” фильми учун саундтрек куйлаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида инстаграм ижтимоий тармоғи орқали хабар қолдирди. Демак, кузатишда давом этинг.

Инстаграмда нима гап?

Баҳром Ёқубов янги фильм учун актрисалар ўртасида оммавий сўровнома ўтказмоқда

Режиссёр Баҳром Ёқубов “Бойвачча куёв” номли янги картина устида тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Айни дамда у бир нечта таниқли актрисалар ўртасида оммавий сўровномалар ўтказмоқда. Мазкур картинанинг бош ролларига муносиб актриса овоз бериш йўли билан аниқланмоқда. Қизиқ режиссёр кимни ушбу фильми учун муносиб кўрар экан? Ҳозирча кузатамиз.

Инстаграмда нима гап?

Сардор Милано янги таронасини тақдимотини ўтказади

Яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида ўзининг янги қўшиғини тақдим қилган хонанда Сардор Милано 29-февраль куни пойтахтимизда жойлашган “Marmaris Gourmet” ресторанида айнан шу қўшиғини тақдимоти ўтказади. Бу ҳақида у инстаграм ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.

Инстаграмда нима гап?

Ҳозирча мухлисларга қизиқтирган янгиликларнинг энг саралари шулардан иборат. Бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol