Манзуранинг концерт дастури қолдирилди...Нима учун?

Сана: 03.02.2015 8849 қайноқ

Мана ҳозиргина ижтимоий сайтлар ва Instagram ижтимоий тармоқларида истеъдодли хонанда Манзура концерт дастурининг учинчи кунини бекор қилди, деган ҳабарлар тарқади. Маълумотларни аниқлаштириш мақсадида ижодкорнинг иш юритувчисига мурожаат қилдик. Аниқланишича концертнинг иккинчи яъни 2 февраль куни Манзура соат 16:00 га қадар концерт олдидан тинмай репетиция қилган.

Ҳаттоки тушлик қилишга ҳам вақт ажрата олмаган хонанда ўзини ёмон ҳис қилишни бошлаган. Сўнгра бир неча соатлик соч турмаги, пардози билан оввора бўлиб ҳаттоки концертни бироз кечроқ яъни 19:35 да бошлаган.

Манзуранинг концерт дастури қолдирилди...Нима учун?

Саҳнага чиқишдан аввал соғлиғидан бироз шикоят қилаётган хонанда концерт тугагунига қадар бу ҳолни ҳеч кимга билдирмасликка нечоғлик ҳаракат қилмасин у ҳолдан тойган. худди шу куни саҳна ортига тоби қочган Манзурани юрак ҳасталиги билан касалҳонага олиб кетишди. Хонанданинг ҳозирги ахволи ҳақида аниқ маълумот айтилмаяпти. 

Манзуранинг концерт дастури қолдирилди...Нима учун?

Биз Манзурага минглаб мухлислари номидан тезроқ соғайиб ижодга қайтишини тилаб қоламиз. Нима бўлган тақдирда ҳам хонанда соғлиғини ёмолигига қарамай азиз тингловчилари учун икки кунлик концерт дастурини аъло даражада муносиб  уддалаганига ишончимиз комил.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol