Узоқ кутилган клип премьераси Моҳим "Совчилар"

Сана: 29.12.2014 3281 қайноқ

Ёш бўлса-да, қисқа вақт ичида ўз истеъдоди ва ёқимли овози билан санъат оламида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Моҳим бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ўзининг янги “Совчилар” қўшиғини мухлисларига туҳфа этди.

Аввалги хабарларимизда хонанданинг мазкур таронасига видеоклип суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик. Мана вақти соати келиб, клип ҳам тайёр бўлди ва уни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Премьера этилган “Совчилар” композицияси Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг репертуаридан жой олган тароналардан бири бўлиб, маълум бўлишича, Моҳим уни анча аввалдан ижро этиш истагида бўлган. Бу ҳақда севимли санъаткоридан руҳсат олиб, уни қайта ижро этиш бахтига муяссар бўлган хонанда ниҳоятда ҳурсанд эканини яширмади. “Совчилар” қўшиғининг мусиқа ва матн муаллифи Юлдуз Усмонова бўлиб, Жасур Абдураҳмонов унга янгича сайқал берган. Видеоклип тасвирга олишга эса Дурдона Тўлаганова ҳамда Жонрид бошчилик қилишди.

Сюжет жанрида яратилган клипда Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова, Зуҳра Солиева ва бошқа ёш актёрлар иштрок этишган. Марҳамат янги видеоклип намойишини томоша қилинг ва баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol