Малика Равшанова яна онажонлар ҳақида қўшиқ ёзди
Сана: 15.03.2021
1701
Ота-оналарнинг ва ёши улуғ уйимиз фаришталарининг дилга яқин қўшиқлари билан меҳрини қозонган хонанда Малика Равшанова янги қўшиқлар ёзиш билан банд. У шу кунларда онажонига бағишлаб яна янги тарона ёзмоқда. 7 ёшдан 70 ёшгача тингловчиларнинг қалбини забт этган “Бу менинг онам” таронаси каби, оналар яна бир карра эътироф этилган янги ижод маҳсули ҳам хит бўлиши кутилмоқда. Хонанда бу қўшиқ учун видеоклип тасвирга олдиришни ҳам режа қилган. Унда ўзининг ҳаётидан олинган воқеалар акс эттирилади.