Бунёдбек Саидов кино соҳасида ҳам иш бошлади
Хушовоз хонанда Бунёдбек Саидов айни дамда ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда, янги йилга туҳфа сифатида 16 та қўшиқ устида овоз ёзиш ишларини олиб бормоқда. Хонанданинг сўзига қараганда, бу анъанани у 2011-йилдан буён ҳар йили давом эттиради. Бу қўшиқлар турли мавзуларни қамраб олган. Тароналар жамланмаси 2016 йилда альбом қилиб сотувга чиқарилиши ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари хонанда янги фильм устида ҳам тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Ишчи номи “Божалар” бўлган мазкур картина комедик жанрда. Бунёдбек Саидов ғояси билан яратилаётган кино режиссёри Мурод Рўзметов. Сценарий муаллифлари ҳам Мурод Рўзметов ҳамда Бунёдбек Саидов. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ҳозирча номи сир тутилаётган картига саундтрек ҳам куйламоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда хабардор этамиз. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг.