Инстаграмда нима гап?

Сана: 30.11.2015 5017 қайноқ

Инстаграмда нима гап?

Бугунги кунда барчани бирдек қизиқтира олган ва деярли ҳар бир соҳа вакилларининг бир бўлагига айланиб улгурган инстаграм ижтимоий тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда...

Инстаграмда нима гап?

Шаҳзодадан янги йилга кутилмаган совға

Халқимизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода айни дамда кўплаб янги лойиҳалар устида ишламоқда. Улардан бири  янги йилга кутилмаган совға бўлиб, лойиҳанинг суратга олиш жараёнлари тундан тонгга уланмоқда. Мазкур туҳфанинг қаҳрамони билан ҳам инстаграм ижтимоий тармоғи орқали таништирди. Мазкур лойиҳа кутилмаган саргузаштларга бой эканини тасвирга олиш жараёнидан ҳам кўриш мумкин. Ҳозирда барчани қизиқтириб қўйган мазкур лойиҳа номи сир тутилмоқда.

Инстаграмда нима гап?

Dj Piligrim Ҳиндистонда

Ўзининг ноодатий йўналиши ва ижро маҳорати билан халқимиз назарига тушган Dj Piligrim Ҳиндистонга йўл олган эди. Бир неча кундан бери у Ҳиндистондаги саёҳати жараёнидаги қизиқарли фотосуратларни ўз кузатувчиларига инстаграм ижтимоий тармоғи орқали тақдим этиб келмоқда. Унинг мазкур саёҳати кимларнидир қизиқтириб қўйган  бўлса, кимнингдир норозилигига сабаб бўлмоқда.

Инстаграмда нима гап?

Лола янги клип учун сценарийлар танловини эълон қилди

Эстрадамизнинг латофатли хонандаси Лола инстаграм ижтимоий тармоғи орқали янги клипи учун кузатувчилари ўртасида танлов эълон қилди. “Дўстлар, “Яраланган қанот” таронасига билдирган фикрларингиз ва таклифларингиздан сўнг,  ижодий жамоамиз билан бирга мазкур қўшиққа видеоклип тасвирга туширишга қарор қилдик. Диққат! Танлов! Энг яхши сценарий бўйича! Ўз ғояларингизни lolamusicgroup@ya.ru манзилига юборинг ва улар орасидаги энг яхшиси асосида клип суратга олинади. Танлов ғолиби видеоклипни тасвирга тушириш жараёнига  қатнашиши  мумкин.” – дейди Лола инстаграмдаги расмий саҳифасида.

Инстаграмда нима гап?

Зарина Низомутдинова янги фильмда

Айни дамда жозибали актриса Зарина Низомутдинова “Жoсус кампир” номли картинада  суратга тушмоқда. Унинг бу фильмдаги образи томошабинларни яна бир бор ҳайратга солиши аниқ. Тасвирга тушириш жараёнидан ўз саҳифасига жойлаган суратига унинг кузатувчилари илиқ фикрларни билдиришган. Зарина Низомутдинованинг янги образига тез кунда баҳо бериш имконига эга бўласиз.

Инстаграмда нима гап?

Бунёдбек Саидовдан 2016 йилга 16 та янги қўшиқ

Элимизнинг хушовоз хонандаси Бунёдбек Саидов 16-декабрь куни, 2016- йилга туҳфа сифатида 16 та қўшиқни халқимиз ҳукмига ҳавола қилиш ниятида. Бу ҳақида у ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида маълум қилди. Ҳаттоки, қўшиқлар номи ёзилган фотосуратни жойлаштирди. Демак, кузатишда давом этинг ва янги қўшиқларни кутиб қолинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol