Мафтункор Шаҳзодадан ёзнинг жазирама кунида қайноқ премьера
Санъатимизнинг бетакрор хонандаси, халқимизнинг севимли ижодкори Шаҳзода яқиндагина сафардан қайтган бўлишига қарамай, дарҳол янги лойиҳалар устида иш бошлади. Бу хонанданинг саёҳатдан янги ғоялар билан ва куч-ғайратга тўлиб қайтганидан далолат беради. Вақт қадрига етадиган ва унинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланишга ўрганган хонанда, бугунги кунга қадар бир нечта янги тароналар ёзишга ҳам улгурди. Улардан бири эса бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Кутилганидан ҳам аъло даражада қарши олинган композиция рус тилида ижро қилинган бўлиб, "Аромат" деб номланади.
Мусиқий асар Смаойленко Елена ва Матиенко Александр билан ҳамкорликда яратилган.
Қўшиқ шўх ва яхши кайфият улашувчи ижод маҳсули бўлибгина қолмай, юқори ҳароратли ҳамдир. Ёзнинг жазирама кунида тақдим қилинган қайноқ қўшиқ премьераси халқимизни хушнуд қилишига ишонамиз.