“Лафзи ҳалоллар” энди клипи билан
Сана: 26.11.2015
3764
қайноқ
Аллақачон мухлислар қалбидан жой олиб улгурган Масрур Усмонов ижросидаги “Лафзи ҳалоллар” таронасини эндиликда сиз видеоклипидан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Жонрид Сагдиев режиссёрлигида тасвирга туширилган клип трек жанрида. Унда хонанданинг қалб нидоси акс этган десак муболаға бўлмайди. Бу тарона хонанда иштирокидаги “Лафз” деб номланган янги кинокартинага саундтрек қилиб олинса ажаб эмас. Фильм воқеалари ҳам қўшиқ сўзларига ҳар томонлама мос келади.
Тез кунда катта экранларга чиқиши кутилаётган кинони томоша қилиб ўзингиз ҳам гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Лафзи ҳалоллар” таронасининг сўзи Тоҳир Муҳаммадга тегишли. Мусиқаси эса хонанда Масрур Усмонов томонидан басталанган.