Муниса Ризаеванинг ижодида нима гап?

Сана: 25.11.2015 4459 қайноқ

Эстрадамизнинг бетакрор хонандаларидан бири Муниса Ризаеванинг ижодида нима гап? Айни дамда қандай янгиликлар устида иш олиб бормоқда? Биз бу саволларга жавоб олиш учун хонанданинг маъмури Иброҳим Аҳмедов билан боғландик. 

Маълум бўлишича, айни дамда янги видеоклип устида тайёргарлик ишлари билан банд. Яқиндагина халқимиз эътиборига ҳавола этилган ва аллақачон мухлисларнинг севимли  таронасига айланган “Юрак” композицияси учун яратилиши режалаштирилган видео асар Тошкент вилоятида жойлашган “Сўқоқ” қишлоғида тасвирга олинади. Видеоклип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида суратга туширилади. Оператор эса Иззат Лутфуллаев. Унинг мазкур клипдаги образи Ҳилола Шер билан ҳамкорликда яратилмоқда. Клип сюжет ва трек жанрида бўлиши кўзда тутилган. Унда Муниса Ризаевани сиз телба аёл образида кўришингиз мумкин. Тез кунда ушбу клипни тасвирга олиш жараёнидан фоторепортаж ҳамда янада батафсил маълуотларни сайтимиз орқали томоша қилиш имконига эга бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol