Гулсанам Мамазоитовадан янги концерт дастури

Сана: 23.11.2015 3595 қайноқ

Гулсанам Мамазоитовадан янги концерт дастури

Элимиз суйган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳар йилги анъанага содиқ қолган ҳолда 2016 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган концерт дастурига аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборди. 9-февралдан то 13-февралгача  соат 19:00 да “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Мен сизни топгунимча” деб номланган концерт дастури жонли ижрода тақдим этилади. Мазкур дастурда мухлислар хонанданинг кутилмаган чиқишлари-ю, янги ва дилга яқин қўшиқларидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар. Айни дамда қизғин тайёрлик ишлари давом этаётган дастур ҳақида кейинги янгиликларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз. Шундай экан, кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol