Сардор Мамадалиев муҳаббат қиссасини давом эттирмоқда
Сана: 30.07.2014
6590
Сардор Мамадалиевнинг “Ажалишдик” номли таронаси ва видеоклипи кўплаб мухлисларга маъқул келиб, шов-шувларга сабаб бўлганди.
Бундай натижадан илҳомланган хонанда бу қўшиқни ва клипни давом эттиришга қарор қилди.
Яқиндагина “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали тақдим этилган “Кўнглимда бир ёр” таронасига ишланган видео ![]()
“Ажралишдик” клипида намойиш этилган муҳаббат қиссасининг давоми ҳисобланади.
Муҳаммад Юсуф шеъри асосида яратилган таронага Хуршид ва Нодир Собировлар видеоклип суратга олдилар. 3 кун давомида олиб борилган тасвирга олиш жараёнидан олинган фотосуратлар эътиборингизга ҳавола этилади.
Клипнинг ўзи эса тез кунларда тайёр бўлиши маълум қилдинди. Албатта премьерани сайтимиз орқали қарши оласиз.
