Латофатли Лоладан кутилмаган тарона “Яраланган қанот”

Сана: 13.11.2015 3596 қайноқ

Латофатли Лоладан кутилмаган тарона “Яраланган қанот”

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, латофатли Лола ижод уммонида. Аллақачон халқимизнинг севимли таронасига айланиб улгурган “Севгимсан” қўшиғига яқиндагина видеоклип суратга олдирган эди. Тез кунда намойиши қилиниши кутилаётган видеоклипдан олдин хонанда яна бир ажойиб композицияни мухлислари учун туҳфа қилишга аҳд қилди. 

Латофатли Лоладан кутилмаган тарона “Яраланган қанот”

“Яраланган қанот” деб номланган ушбу мусиқий асар “Беном” гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган. Бу қўшиқнинг яралишига хонанданинг ашаддий мухлисларидан бири сабабчи бўлган. Ижтимоий тармоқлар орқали ўз кечинмалари билан бўлишган қиз ўзини “Яраланган қуш” дея атаган. Бу кичик воқеа Лоланинг ижодида навбатдаги хит тарона яралишига сабаб бўлди. “Яраланган қанот” қўшиғи жуда ҳам юракка яқин, у ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бу мусиқий асарни тинглаган тингловчи қалбини нотаниш ҳислар қамраб олади.  Айни дамда сиз мазкур бетакрор таронани тинглашингиз ва баҳо беришингиз мумкин. Латофатли Лоланинг ижодига омад тилаймиз ва янги ижод маҳсулларини  кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol