Бунёдбек Саидов мақсадларини аниқлаб олди
Сана: 07.01.2021
1361
Хонанда Бунёдбек Саидов ҳаётидаги мақсад ва вазифаларини ўзгартириб юборган синов ҳақида сўзлаб берди. “Бундан 4 йил муқаддам тўй ва тадбирлар сабаб оиламдан узоқ эдим. Ўша кунларда онам бетоб бўлиб қолган эканлар ва мен буни орадан 3 кун ўтиб билганман. Билсам ҳам ёнларига етиб бора олмадим. Шунда тушундимки, ҳаёт шунақа бойлигинг, мартабанг бўлса ҳам имконинг бўлмас экан. Шундан сўнг ўзимни ва қилаётган ишларимни ёмон кўра бошладим. Ёлғиз ўғил бўлиш ёшликда яхши экан, бироқ улғайгандан сўнг масъулияти ортар экан. Шу кунларда хулоса қилиб ҳаётдаги вазифаларимни белгилаб олдим. Ота онамни кайфиятини кўтариш, розилигини ҳамда дуосини олиш асосий мақсадимдир ва бундай бахт ҳаммамизга насиб қилсин” – дейди хонанда берган маълумотида.