Умар Шамсиев аёллар байрамига совға тайёрлади

Сана: 27.02.2014 5496

Ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга ҳонандаларимиздан Умар Шамсиев 8-март Хотин-қизлар байрамига атаб махсус қўшиқ яратди. 

Кўклам фасли баҳор мавсумининг илк байрами 8-мартга озгина вақт қолди. Байрам муносабати билан барча эркакларимиз ўзларининг севимли ёрлари, волидаи муҳтарамалари, опа-сингиллари учун совға тайёрлаш ҳаракатида. Шу жумладан, бир қатор ҳонандаларимиз ҳам янги ижод намуналари билан аёлларимиз дилларини ҳушнуд этиш ниятидалар. Улардан бири Умар Шамсиев. 

"Аёл" дея ном олган тарона номидан ҳам маълум нозик ҳилқат вакилаларининг ҳаётимиздаги ўрнига бағишланади. Қўшиқ матни Нодир Азимов қаламига мансуб. Мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджонов томонидан басталанган. 

Бундан ташқари, аёлларимизни тараннум этувчи мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Нозим Толипов режиссёрлигида суратга олинган клип 4 нафар аёлнинг ҳаёт тарзини ёритиб беради. Улар турли оила, уларнинг дунёқараши ўзгача, яшаш тарзи бошқача...Бироқ уларни бир сўз бирлаштиради, бу эса АЁЛ! Шифокор, уй бекаси, театр актрисаси ва ўқитувчи соҳасида меҳнат қилувчи аёлларимиз ҳаёти акс этган клипда машҳур ва ардоқли актёр ва актрисаларимиз иштирок этган. Биринчи жуфтлик Раъно Ярашева ва Ботир Муҳаммадхўжаев талқинида намоён бўлса, кейинги оила вакилларининг роллари Фатхулла Маъсудов ва Зуҳра Ашуровага топширилди. Учинчи жуфтликни Ҳошим Арслонов ва Шоҳида Исмоилова ижросида кўришингиз мумкин. Яна бир оила ҳаётини Меҳриддин Раҳматов ва Нигора Каримбоева тасвирлаб беришган. Клип шунчаки видео эмас, балки фильм каби чуқур маънога эгалиги айтилмоқда. Ушбу таронанинг ва видеоклипнинг премьераси айнан сайтимизда 8-март арафасида ўтказилади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol