МУНИСА РИЗАЕВА ИККИТА ЯНГИ ТАРОНА ҲОЗИРЛАМОҚДА
Мухлисларини кетма-кет шўх ва рақсбоп тароналари билан манзур этиб келаётган истеъдодли хонанда Муниса Ризаева шу кунларда ижод уммонига шўнғиб кетган. Яъни янгилик яратиш билан банд...
Куни-кеча хонанда маъмури билан боғланиб, унинг ижодий фаолиятидаги янгиликлар хусусида ўртоқлашдик. Маълум бўлишича, айни дамда Муниса Ризаева иккита янги тарона устида иш олиб бормоқда. Бири ҳар доимгидек шўх ва рақсбоп, иккинчиси эса кўпчиликка кутилмаган қўшиқ бўлиши турган гап.
Сокин йўналишда ижро этилган севгини тараннум этувчи мазкур қўшиқ ҳитга айланиши шубҳасиз. Айниқса, “Ёмғирлар” таронасидан сўнг бу галги сокин йўналишдаги ижод маҳсули унданда таъсирли чиқиши кутилмоқда.
Иккала қўшиқ номлари ҳозирча сир тутиляпти. Бироқ тез кунларда тайёр бўлиши режалаштирилган тароналар биринчилардан бўлиб, сайтимида премьера қилинади. Худди шунингдек, “Ўзбегим таронаси” радиосида ҳам тинглаш имконига эга бўласиз.
Дарвоқе, хонанда ва ижодий гуруҳ яратилаётган икки қўшиққа ҳам клип суратга олишни режалаштиришган. Ҳозирда клип ғоялари устида иш олиб бориляпти. Демак, тез кунларда Муниса Ризаевадан янги клип премьераси ҳам яқин...