Сиз севган “Ўйнамайсиз” таронаси энди янгича талқинда

Сана: 04.11.2015 2813 қайноқ

Сиз севган “Ўйнамайсиз” таронаси энди янгича талқинда

Ўзининг узоқ йиллик ижод йўли давомида халқимиз меҳрини қозонган, йиллар давомида мустаҳкам ўрнини йўқотмай, мухлисларга янгидан янги қўшиқларни тақдим этиб келаётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Ҳўжа” гуруҳининг солисти Иззат Ибрагимовнинг навбатдаги ижод маҳсули “Ўзбегим Таронaси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. 

Сиз севган “Ўйнамайсиз” таронаси энди янгича талқинда

Тингловчилар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинган “Ўйнамайсиз” композицияси 1996 йилда “Хўжа” гуруҳи қайта ташкил этилганда куйланган бўлиб, қисқа муддат ичида хит даражасига кўтарилган. Орадан йиллар ўтиб, мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан мазкур мусиқий асар янгича талқинда ижро этилди. Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак,  сўзи Иброҳим Жияновга тегишли. Мусиқасини Руслан Шарипов  басталаган. Аранжировкаси эса Зафар Қодиров томонидан амалга оширилган. Шунингдек, “Ўйнамайсиз” таронасининг рус тилида ҳам куйланган.  Тез кунда эса радиотўлқинларимиз орқали тинглаш имконига эга бўласиз. Ҳозир эса “Ўйнамайсиз” композициясидан баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol