“Бахт ортидаги дард”
Куз фасли ижодкорларни янада илҳомлантириб, янги мақсадлар сари етаклайди ва янги мавсумлар эшигини очади. Концертлар, кино намойишлари айнан куз фаслида бошқа фасллардан фарқли ўлароқ халқимизга кўпроқ тақдим этилади. “Бахт ортидаги дард” фильми ҳам ана шундай ижод маҳсулларидан биридир. Шоу-бизнес оламида ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган хонандалар Шароф Муқимов ҳамда Севинч Мўминова бош ролларни ижро этган мазкур фильм ҳам катта экранларга чиқиш арафасида.
Мелодрамма жанрида тасвирга олинган бу кинокартина ҳаётий воқеаларга асосланган. Тарбиявий аҳамиятга эга ушбу ижод маҳсули томошабинларни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида суратга олинган “Бахт ортидаги дард” картинасида Убайдулла Омон, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева каби халқимиз меҳрини қозонган актёр ва актрисалар бетакрор образларни яратишган. Шунингдек, ёш ижодкорлар Муслимбек Йўлдошев, Сайфиддин Мелиев, Музаффар Шамсиддиновлар ҳам иштирок этишган.