“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Сана: 09.08.2014 5381 қайноқ

Куни кеча пойтахтимиздаги Киночилар уйи ва Алишер Навоий номидаги кино саройларида ўзбек киносида яратилган янги “Дард” номли фильмнинг премьераси ўтказилди. 

Картина премьерасидан аввал ёш хонандалар ижросидаги қўшиқлар кинозалга ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилди. Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилгач, олқишлар тинмади. 

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Аҳрор Нурмуҳаммадов сценарийси асосида суратга олинган мазкур фильм маиший мавзуда бўлиб, ҳаётда учрайдиган воқеа асосида тасвирга олинган. Фильм қаҳрамонининг қисқа вақт ичида кечирган кечинмалари ва турли вазиятларга дуч келишига қарамасдан мардонавор қарорлари томошабинни ўзига жалб этади.

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Фильмнинг постановкачи режиссёри Дилмурод Қамбаров. Ота-онадан эрта айрилган ака-сингил қисмати кўплаб томошабинлар юрагини ларзага келтириши шубҳасиз. Картина якуни эса томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. 

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Фильмда актёрлар жамоаси бир қатор маҳоратли ижодкорлардан ташкил топган. Шу сабаб ҳам ҳар бир образ ишонарли тасвирланган. 

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Картинада бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова ва Ёрқиной Ғозиева ижро этишган. Бундан ташқари, фильмда Ҳамид Тошпўлатов, Дилором Мирзаева ҳам иштирок этишган. 

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Фильм учун Дилдора Ниёзова "Кечиргин Аллоҳ" дея номланган саундтрек куйлаган. Кинонинг ўзи эса 2013-йилда 5-6 ой мобайнида суратга олинди. 

“Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

 “Дард” - чин инсоний фазилатлар мужассам фильм премьераси

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol