2016 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Сана: 26.01.2017 4941 қайноқ

Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган  ноябрь-декабрь ойининг энг яхши видеоклиплари топ-5 талиги рейтингини тақдим этамиз.

2016 ЙИЛ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАР ТОП 5 ТАЛИГИ

Топ-5 таликнинг 5-поғонаси ёшларнинг севимли гуруҳи, қолаве6рса, бугунги кунда катта-ю кичикнинг қалбидан жой олган Уммон гуруҳининг “Қўғирчоқ” клипига насиб этди. Ушбу клип 27-декбрь куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, қисқа фурсат ичида 549 мингдан ортиқроқ кишини ўзига жалб этди ва топ-5 таликка кира олди.

Рейтингимизнинг 4-поғонаси эса эстрадамизнинг олов хонандаси Муниса Ризаеванинг “Сенсиз” клипи билан банд этилди. Мазкур клип 13-декабрь куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган. Бугунги кунга қадар ундан 696 мингдан гортиқроқ томошабинлар баҳра олишган. Клип ўзгача сюжетни ўз ичига олганлиги ва мавсумбоплиги билан кўплаб мухлислар қалбини забт этди.

Топ-5 таликнинг қоқ марказидан серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комилнинг “Айт” номли клипи жой олди. Кўпгина қизиқшларга сабаб бўлган мазкур видеоклип 22-декабрь куни жойлашти рилганига қарамай, бугунги кунга қадар 761 мингдан ортиқроқ мухлисларни ўзига торта олган.

Иккинчи ўрин. Топ-5 таликнинг 2-поғонаси эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзоданинг “Минг шукур” қўшиғи учун ишланган клипига насиб этди. Ушбу видео асар 3-ноябрь куни Youtube.com видеохостингидан жой олган бўлиб, ундан бугунги кунга қадар 1 миллион 589 мингдан ортиқроқ мухлислар баҳраманд бўлишган. Кутилмаган сюжет, актёр ва актрисалар жамланмаси ўта таъсирли таронани янада машхур бўлишига  яна бир туртки бўлди десак янглишмаймиз.

Рейтингимизнинг 1-поғонасини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг “Жим” видеоклипи эгаллади. Сокин ва юрак қалбларга осон кириб борадиган оҳанглар ила ижро этилган қўшиқ клипи ҳам кутилганиданда аъло натижани қайт этди. Видео асар 17-ноябрь куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунгача томоша қилганланр сони 2 миллион 281 мингдан ортиқроқ кишини ташкил этади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol