Узоқ кутилган видеоклип “Шаҳло кўзли маликам”

Сана: 16.10.2015 3363 қайноқ

Узоқ кутилган видеоклип “Шаҳло кўзли маликам”

Эстрадамизда ўзининг дилтортар қўшиқлари билан муносиб ўрин олган, йигирма беш йилдан ортиқ вақт ўтса-да, ўзининг мустаҳкам ўрнини йўқотмай келаётган “Шаҳзод” гуруҳи доим янги тароналар яратиш билан банд. Гуруҳнинг ҳар бир яратган қўшиқлари қисқа муддат ичида мухлислар қалбидан чуқур жой олади ва севимли тароналар қаторига қўшилади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов бугун ўзининг навбатдаги видеоклипини тақдим этмоқда. “Шаҳло кўзли маликам” таронасининг янги талқинига яратилган клип маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан тасвирга  олинган.

 

Узоқ кутилган видеоклип “Шаҳло кўзли маликам”

Узоқ кутилган видеоклип “Шаҳло кўзли маликам”

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳло кўзли маликам” деб номланган бу композиция “Шаҳзод” ансамблини илк альбомидан жой олган ва халққа танитган тароналардан биридир. Сўзи ва мусиқаси Рашид Ҳолиқовга тегишли бўлган бу қўшиқ янгича талқинда куйланган. Жасур Бадалбоев томонидан мусиқий сайқал берилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol