Дилсўздан баҳорга баҳорий совға!
Сана: 01.03.2018
4213
"Ниҳол" мукофоти совриндори Дилсўз, яқиндагина ижодий янгиликларини биз билан бўлишганда, баҳорни, у ҳақидаги тарона билан кутиб олишини айтиб ўтган эди. Режалаштирганидек, баҳор фаслининг илк куни "Баҳор" номли қўшиғини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси, Умид Обидов аранжировкаси билан ёзилган мусиқий асар ҳақиқий баҳорий туҳфа бўлди. Ўйлаймизки, бу композиция мухлисларга ёқади ва баҳорий кайфият улашиб қувонтиради.