Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” қўшиғи энди рус тилида
Сана: 04.03.2016
3253
Куни кеча “Қирмизи олма” таронасига ишланган видеоклипини сайтимиз орқали намойиш этган Улуғбек Раҳматуллаев, мазкур қўшиқни рус тилида ҳам ижро қилди. Қисқа муддат ичида ўз тингловчиларини топган бу композицияни мухлислар эндиликда рус тилида ҳам тинглашлари мумкин. Ушбу мусиқий асарнинг рус тилидаги матни Алишер Тайр қаламига мансуб. Мусиқаси Фазлиддин Раҳмонов, аранжировкаси эса Баҳтиёр Собиров томонидан яратилган. Ўйлаймизки, қўшиқнинг рус тилидаги тури ҳам халқимиз орасида оммалашади. Тингланг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.