“Уммон” гуруҳидан “Шошилма” қарши олинг

Сана: 15.10.2015 3341 қайноқ

“Уммон” гуруҳидан “Шошилма” қарши олинг

Бугунги кунда ёшларнинг энг севимли ижодкорлари ҳисобланган “Уммон” гуруҳи вакиллари ваъдага мувофиқ кетма-кет тароналарни тақдим этишда давом этади. Яқиндагина сайтимиз орқали намойиш қилган “Бостима-бости” композицияси аллақачон тингловчиларнинг энг талабгор қўшиқлари қаторидан жой олиб улгурган. 

“Уммон” гуруҳидан “Шошилма” қарши олинг

Гуруҳ вакиллари бугун яна бир кутилмаган мусиқий асар билан барчани ҳайратда қолдирмоқчи. “Шошилма” деб номланган мазкур ижод маҳсули ҳам доимгидек, Зоҳид Рихсиевга тегишли. Айни дамда сиз “Уммон” гуруҳининг “Шошилма” композициясини тинглаш ва баҳо бериш имконига эгасиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol