Латофатли Лоладан узоқ кутилган тарона “Севгимсан”

Сана: 15.10.2015 2764 қайноқ

Латофатли Лоладан узоқ кутилган тарона “Севгимсан”

Эстрадамизнинг бетакрор юлдузи, латофатли Лола ашаддий  мухлислари даврасида узоқ кутилган “Севгимсан” таронаси тақдимотини ўтказди. Мазкур кечада хонанда ҳали ҳамон завқ билан тингланадиган ва хит даражасига кўтарилган қўшиқлари билан бирга сўнги композицияларини ҳам мухлисларига армуғон этди. Лола бу оқшом янада жозибали ва кўзлари қувончдан порлаб турарди. Қалби меҳр-муҳаббатга лиммо-лим эканини унинг нигоҳларидан пайқаш қийин эмас эди.

 

Латофатли Лоладан узоқ кутилган тарона “Севгимсан”

Латофатли Лоладан узоқ кутилган тарона “Севгимсан”

Тадбир бошидаёқ ташриф буюрганлар уни қўллаб-қувватлаб, мириқиб рақсга тушишди. Қўшиқларни биргаликда куйлашди.  Ёқимли  ва дилга яқин композициялардан сўнг, янги “Севгимсан” таронасини тақдим этди. Мазкур узоқ кутилган мусиқий асар мухлислар томонидан кутилганиданда аъло даражада қарши олинди.

Латофатли Лоладан узоқ кутилган тарона “Севгимсан”

Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзлари Ильҳом Йўлчиев яъни Dj Piligrim қаламига мансуб. Мусиқани ҳам Dj Piligrim басталаган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган.  Ушбу композицияга видеоклип маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. “Севгимсан” таронаси икки турда яратилган. Мусиқий асар севги-муҳаббатни тараннум этади. Севиб қолган инсоннинг соф туйғулари, қалб сўзлари, кечинмалари барчаси мазкур қўшиқда мужассамдир. Минг бор гапиргандан кўра, бир бор кўрган афзал деганларидек, биз ҳам сизни ёрқин кеча муҳрланган қайноқ фотосуратларни томоша қилишга, шунингдек, латофатли Лола ижросидаги “Севгимсан” композициясини тинглашга чорлаб қоламиз. Марҳамат, тингланг ва баҳо беринг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol