“Шаҳзод” гуруҳи танаффусдан сўнг.
Сана: 07.12.2013
3965
Турли хил шов-шувлар, гап-сўзларга дуч келган “Шаҳзод” гуруҳининг солисти Рашид Холиқов 8-9 ойлик узоқ танаффусдан сўнг яна ижод самосида парвозни бошлади.
Хонанданинг кўриниши аъло даражада, кайфияти кўтаринки, саломатлиги ҳавас қилса арзигулик. Кетма-кет ажойиб қўшиқлар яратаётганликлари эса дилимизни хушнуд этади. Янги йил байрамига Рашид Холиқовдан ҳам совға деярли тайёр бўлиб қолди. “Шаҳзод” гуруҳининг “Шаҳло кўзли маликам” деб номланган илк таронасининг янгича талқинидан тез кунларда завқланишингиз мумкин. Шоу бизнес оламининг янгиликларидан биринчилардан бўлиб боҳабар бўлишни истасангиз popcorn.uz сайтини кузатиб боринг.